Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

ОФК мақоласи: Исломбек Исмоилов – истеъдодларга тўла жамоа билан мукаммал ишни бажаришга яқин

Баҳо:
+ | -

ОФК расмий саҳифаси Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоилов ҳақида мақола эълон қилди. Қуйида ушбу мақолани ўзбек тилида ўқишингиз мумкин:

Исломбек Исмоилов – ажойиб истеъдодларга тўла жамоа билан мукаммал ишни бажаришга яқин. Чунки унинг бошқарувидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 2012-йилги U-16 Осиё чемпионати бош соврини қаторига Саудия Арабистони мезбонлик қилаётган U-17 Осиё кубоги чемпионлигини ҳам қўшиб қўймоқчи.

Турнир давомида Ўзбекистон жуда ишончли ўйин кўрсатмоқда, 5 ўйиннинг барчасида ғалаба қозониб, 15 та гол уришга эришди. Бош мураббий Исломбек Исмоилов эса ҳар бир футболчига имконият тақдим этмоқда.

Исломбек Исмоилов эндигина 32 ёшда ва мусобақадаги бош мураббийлар орасида энг ёш ҳисобланади. Унинг мураббийлик йўли янада эртароқ бошланган. Исмоилов 27 ёшда Ўзбекистон Суперлигасининг 2020/2021-йилги мавсумида "Турон" клуби бош мураббийи сифатида 22 та учрашув ўтказган.

Мураббийнинг қобилияти юқори баҳоланди ва ўша вақтдаги Ўзбекистон U-14 терма жамоасига таклиф қилиниб, 3 йилдан буён ушбу жамоани бошқариб келмоқда. Исломбек Исмоилов ўз жамоасини шакллантириши учун етарли вақтга эга бўлди ва натижалар секин-аста кўзга ташланмоқда.

Ўзбекистон терма жамоаларининг ёшлар мусобақаларидаги ажойиб иштирокини давом эттирган мураббий жамоаси Осиё кубогининг ягона енгилмас жамоаси бўлиб қолмоқда.

Жамоа доимо рақиб устидан доминантлик қилиб, вазиятлар яратиш, голга чанқоқликни афзал кўради — Ўзбекистонни томоша қилиш завқли.

Дарвозабон Баҳодир Избоскановдан ташқари, барча 22 нафар футболчилар маълум дақиқа ўйин ўтказиб улгурди.

Ҳатто турнирда энг кўп гол киритган Асилбек Алиев ҳам фақат иккита учрашувдагина бошланғич таркибда ўйинни бошлагани Исмоиловнинг ўзига хос бошқарувининг ёрқин мисоли. Бу эса жамоа руҳиятини кўтаришга ёрдам берди.

Исмоиловнинг жамоаси жуда барқарор бўлиб, жамоа киритган 15 та голда 10 нафар футболчи ҳиссасига тўғри келади.

Агар бу жамоа шу темпда давом этаверса, Исломбек Исмоилов бошқарувидаги Ўзбекистон ушбу ёш тоифасидаги мусобақада барча учрашувда ғалаба қозониб, чемпион бўлган тарихдаги иккинчи жамоага айланади. Бунга қадар Эрон ўсмирлари 2008-йилги турнирда шундай натижа қайд этган.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 18:49, 19.04.2025.
Ўқилди: 4356 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.