Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Жанубий Корея нашрлари: «2010 йилги тарих такрорланмоқда!»

Баҳо:
+3 | -

"ЖЧни уйингда томоша қиласан!" - "Эронликлардан кечирим сўра!"... 18 июнь куни бўладиган Жанубий Корея-Эрон ўйини яқинлашаркан, ҳар иккала жамоа бош мураббийлари ўртасидаги ўйинолди "асабларни ишдан чиқариш ўйини" давом этмоқда.

Корея ОАВлари бош мураббий Чой Канг Хининг ғазаб отига минганлигию шогирдларини жанговор ҳолатда шуғуллантираётганлиги ҳақида бонг урмоқда. "Sports Dong-a" газетаси шундай ёзади: "Эрон билан ўйиндан олдин шундай ахборот кураши бўлиши табиий ҳолдек назаримизда. Чой Канг Хи ва Карлос Кейрушнинг ахборот дуэли 2010 йилги ЖЧ саралаш босқичида ҳам тўқнаш келган бу икки жамоанинг ўша пайтдаги бир-бирига тош ёғдиришларининг мантиқий давомидек кўринади. Ўшанда Жанубий Корея ва Эрон терма жамоалари футболчилари “даҳанаки жанг"га киришишганди. Ғалаба қозонишлари шарт бўлган ўйин арафасида форслар аъзоси Жавод Некунамнинг: "Озодий” стадионини корейслар учун жаҳаннамга айлантирамиз", дея қилган пичингига жавобан корейслар сардори Парк Жи Сун: "Ким учун жаханнам, ким учун жаннат бўлишини ўша куни кўрамиз", дея камтарона жавоб билан кифояланган. Эсингизда бўлса, шу ўйинда Парк Жи Суннинг голи билан 1:1 ҳисоби қайд этилган ва охир-оқибат форслар ЖЧ йўлланмасидан қуруқ қолишганди. Терма жамоамиз ўша тарихни такрорлаш учун Пажудаги терма жамоа базасида тер тўкишмоқда".

Хабарларга қараганда, 13 июнь куни Эрон терма жамоаси Сеулга етиб келган ва Кимхэ аэропорти орқали Улсан сари парвоз қилишган. Шунингдек, махаллий нашрлар: "Эронга қилинган сафар чоғида терма жамоамизга етарли шароит яратиб беришмаган бўлсада, биз  меҳмондўстликни ўрнига қўйган ҳолда, уларни “Улсан Хюндэ Отел”га жойлаштирдик ва энг юқори даражадаги ўйингоҳни улар ихтиёрига бердик", дея қистириб ўтишган. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

Отабек Йўлдошев, Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.sports.donga.com
Киритилди: 08:30, 14.06.2013.
Ўқилди: 10853 марта.
Фикрлар: 25 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.