Серхио Рамос ва Хамес Родригес Мексика чемпионатида яна майдонда учрашди.
Учрашувда Родригес қизил, Рамос эса сариқ карточка олди. Ўйинда Рамоснинг "Монтеррей" жамоаси "Леон" устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Улар билан боғлиқ қизиқ маълумот: Родригеснинг онаси ва Рамоснинг рафиқасининг исмлари бир хил — Пилар Рубио. Бири колумбиялик, бири испан.













