"Барселона" дарвозабони Марк Андре тер Штеген майдонга қайтишга яқин турибди.
Журналист Хелена Кондис хабарига кўра, 32 ёшли немис 26 апрелга белгиланган Испания Кубоги финали учун "кўк-анорранглилар" қайдномасига киритилиши кутилмоқда. Аммо бу футболчи ўша куни майдонга тушади дегани эмас.
Эслатиб ўтамиз, немис голкипери жароҳат сабаб сентябрь ойидан буён майдонга тушгани йўқ.













