Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Григорий Колосовский: «Бундай ҳолатдаги майдонда футбол ўйинлари ўтказишга ким рухсат бераётган экан?»

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" бош мураббийи Григорий Колосовский Ўзбекистон кубоги 2-тури доирасида бўлиб ўтган "Бухоро"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Қизиқарли ва қувноқ ўйин бўлди. Мухлислар бу баҳсдан завқ олишди дея оламан. «Бухоро» кубокдаги илк очколарини қўлга киритди. Бу ўйинда кўп нарса руҳий ҳолатга боғлиқ бўлди. Йигитлар Суперлига жамоасини мағлуб этиш босими остида вазиятлардан фойдалана олишмади. Кўп босим уюштирдик, яхши вазиятлар яратдик. Бироқ бундан фойдаланишда қийналяпмиз. Биринчи бўлимнинг ўзида ўйин тақдирини ҳал қиладиган вазиятлар яратгандик. Майдон ҳолатини тарифлаб ўтиш керак. Ташқаридан қараганда стадион ям-яшил чимга ўхшайди. Бироқ ўт узун, майдоннинг ичи эса саҳро каби қуп-қуруқ. Майдон ҳолати сабабли бизнинг футболчи Жасур Ҳакимов, рақиблар футболчиси оёғини қайириб олди. Бундай ҳолатдаги майдонда футбол ўйинлари ўтказишга ким рухсат бераётган экан... Яхшироқ ҳолатдаги майдонда футбол ўйнашни истагандик.

Ўйин давомида ҳакамларнинг айрим қарорлари ҳам мезбонлар фойдасига бўлди. Икки вазиятда тўп рақиб жарима майдончаси ичида рақибларнинг қўлига тегди. Қанотда рақиб футболчиси Акаки Шулаяга тик оёқда ташланди. Бош ҳакам ҳам, вазият ёнида бўлган қанот ҳаками ҳам бу вазиятларда индамади. Бу вазиятларга бошқача реакция қилиниши керак эди. Албатта, бу бизнинг фикрлар. Яратилган вазиятлардан фойдалана олиш ҳам керак. Гол урмасак ғалаба ҳам келмайди. «Бухоро» эса иккита вазият яратди, бошқа бирор вазиятини эслай олмайман ҳам. Улар ўша вазиятлардан голлар уришди. «Бухоро» жамоаси мухлисларини ғалаба билан табриклайман.

— «Локомотив» кубокда ўз олдига мақсад қўйганми?

— Ҳа, гуруҳдан чиқишни ният қилганмиз. Бизда гуруҳ жуда қийин. Бу гуруҳда кураш охирги тургача давом этади. Намангандаги ўйин натижасини билмайман, «Бунёдкор» ғалаба қозонган бўлса керак. Бизнинг олдимизда фақатгина «Бунёдкор»ни мағлуб қилиш йўли қолади.

— Бугун «Локомотив» Суперлига жамоасига қарши ўйнади. Умуман олганда Суперлиганинг Про-лига жамоаларидан фарқи борми?

— Бугун бизнинг Про-лига жамоаси эканлигимиз сезилдими? Биринчи бўлимда Суперлиганинг совринли ўринларга курашаётган жамоа каби катта кураш таклиф этдик. Яратган вазиятларимиз голлар уриб бўлмайдиган вазиятлар эмасди. Шунчаки ўзимиз гол ура олмадик. Албатта, Суперлигада ўйинлар тезроқ, курашлар кўпроқ. Бизда рақибларда таркиб ёшроқ. Суперлигада эса тажриба кўп. Бу ўз сўзини айтди. Тажриба, маҳорат эвазига рақиблар ўз вазиятларидан фойдаланиб кетишди. «Бухоро»га Суперлигадаги ўйинларда омад тилайман. Келаси йили улар билан Суперлигада куч синашамиз.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 21:54, 23.04.2025.
Ўқилди: 1299 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.