Кириш Регистрация
15/06 18:00 Венгрия 1-3 Швейцария
15/06 20:00 Нефтчи 1-1 Сурхон
15/06 20:00 Қизилқум 3-3 Андижон
15/06 21:00 Испания 3-0 Хорватия
15/06 23:59 Италия 2-1 Албания
16/06 18:00 Польша - Нидерландия
16/06 20:00 Сўғдиёна - Насаф
16/06 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
16/06 21:00 Словения - Дания
16/06 23:59 Сербия - Англия
17/06 18:00 Руминия - Украина
17/06 20:00 Локомотив - Динамо
17/06 20:00 Олимпик - ОКМК
17/06 21:00 Бельгия - Словакия
17/06 23:59 Австрия - Франция

«Локомотив»: Ким қанча гол урди?

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионати саралаш ўйинларидаги иштироки муносабати билан юзага келган қисқа танаффус ички чемпионатимизнинг ортда қолган қисмини қайсидир маънода таҳлил қилиш учун қулай фурсат. Шуни инобатга олган ҳолда биз «Локомотив» футбол клуби аъзолари Ўзбекистон XII миллий чемпионатининг дастлабки 10 турида сермаҳсуллик бобида қандай натижа қайд этганига эътибор қаратишни лозим топдик.

Сир эмаски, бу йилги мавсумни «Локомотив» жамоаси аъзолари анчайин сермаҳсул ўтказишмоқда. 10 тур якунига кўра темирйўлчилар рақиблари дарвозасини нақд 26 марта ишғол қилишган. Бу ҳар бир ўйинга ўртача 2,6тадан гол урилганини англатади. Ваҳоланки, «Локо» футболчилари Олий лигада ўтказишган 8 мавсуми давомида ҳеч қачон бу қадар сермаҳсул ўйин кўрсатишмаган. Бу борада жамоамизнинг энг яхши кўрсаткичи ўтган йилга тегишли бўлиб, ўшанда «Локомотив» жамоаси 26 ўйинда рақиблари дарвозасига 43 марта йўл топа олишган, бу ўртача ҳар бир ўйинга 1,65тани ташкил этади.

2013 йилги мавсумнинг дастлабки 10 турида бу кўрсаткич янгиланди. Жамоамизнинг ушбу муваффақиятларида эса шубҳасиз сўнгги вақтларда ажойиб спорт формасига кириб улгурган Фарҳод Тожиевнинг ҳиссаси беқиёс бўлмоқда. У шу кунгача рақиб жамоалар дарвозасини 12 марта ишғол қилиб клуб рекордини такрорлади ва умид қиламизки кичик Тожиев тез орада «Локомотив» клуби аъзоларининг бир мавсум давомида кўп гол уриш борасидаги энг яхши кўрсаткичини ҳам янгилайди. Бунинг учун Фарҳод атиги битта гол урса кифоя. Ҳозирча мавсум давомида 12та гол киритишган Марсел Идиатуллин ва Зайниддин Тожиевлар «Локомотив» рекордчилари бўлиб туришибди. Қуйидаги жадвал орқали ушбу мавсум жамоамиз футболчилардан ким қанча гол уришгани ва ким қанча голга ассистентлик қилгани билан танишиб оласиз.

Гол бўйича кўрсаткичлар:

Ф.И.Ш.

Урган голлари

1

Фарҳод Тожиев

12 та

2

Акмал Холматов

4

3-4

Зайниддин Тожиев

3

3-4

Иван Нагаев

3

5-8

Алан Кусов

1

5-8

Виктор Карпенко

1

5-8

Садриддин Абдуллаев

1

5-8

Александр Шадрин

1

 

«Пас» бўйича кўрсаткичлар:

Ф.И.Ш.

Аниқ паслари

1

Фарҳод Тожиев

3 та

2

Акмал Холматов

3

3

Иван Нагаев

3

4

Санжар Турсунов

3

5

Садриддин Абдуллаев

2

6

Жасур Ҳасанов

2

7

Виктор Карпенко

1

8

Ислом Иномов

1

Кўриб турганингиздек, паслар сони голларга нисбатан кам. Бунинг сабаби, ўша 8та голни жамоамиз аъзолари жарима зарбалари ёки 11 метрлик нуқтадан киритишган. Биз эса келгуси ўйинларда ҳам жамоамиздан сермаҳсуллик кутиб қоламиз.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 22:45, 14.06.2013.
Ўқилди: 4374 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.