Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

Куч бирликда экани ёддан чиқмасин!

Баҳо:
+5 | -

ЖЧ-2014 саралаш турнири 4-босқичининг 9-туридан ўрин олган Жанубий Корея-Ўзбекистон ўйнини юртимиздаги барча мухлислар ойнаижаҳон орқали томоша қилган бўлсангиз керак, албатта. Чет элдаги ватандошларимиз эса Интернет орқали ўйин тафсилотлардан хабари бўлса керак деб ўйлайман. Бу учрашувда миллий терма жамоамиз 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлишса-да, ҳали Мундиалга чиқиш имкониятимиз сақланиб қолгани биз мухлисларни хотиржамликка ундайди. Мен ўйин ҳақида тўхталиб ўтмоқчи эмасман, шундоғам мухлисларимиз бундан хабардорлар ва албатта бу мағлубиятдан асаблари бузилиб хафа булишаётгани ўринлидир. Ахир ким ҳам ўз суюкли миллий терма жамоасининг мағлубиятга учрашини хоҳлайди дейсиз. Буни ҳаёт дейдилар. Ҳаётда ҳар доим инсон ўзи истаган нарсаларига осонликча эришавермаслиги исбот талаб қилмайдиган аччиқ ҳақиқатдир.

Ҳурматли ватандошлар! Биз барчамиз мустақил фарзандларимиз, биз - ЎЗБЕКИСТОНЛИКМИЗ!!! Барчамизни Ўзбекистон деган буюк ном бирлаштирар экан, ана шу юрт равнақи йўлида 18 июнь куни Қатар терма жамоасига қарши ўйиндан олдин, ўйин давомида ва ўйиндан сўнг миллий терма жамоамизни қўллаб-қувватлаб турайлик. Ўзбекистондаги ва юртимиздан ташқари чет давлатларда юрган футбол мухлисларимизни бир оила фарзандлари каби бирлашишини, миллий терма жамоамизни хоҳ стадионда бўлсин, хоҳ телевизор қаршисида бўлсин, хоҳ интернет орқали бўлсин қўллаб-қўвватлаб туришга чақираман. Чунки миллий терма жамоа - бу халқ жамоаси деб уйлайман.

КУЧ-БИРЛИКДА!
Ўзбек футболининг шонли 100 йиллик тарихи эсда қоларли воқеаларга бой бўлди. Энди иккинчи юз йиллик футболининг тарихий ўйини остонасида турибмиз, келаси сешанба куни бунга гувоҳ бўламиз, албатта. Мен бунга ишонаман. Ишонч ҳамиша инсоннинг ҳамроҳи бўлмоғи лозим деб ўйлайман.

Жаҳон талаблари ва стандартлари асосида қурилган Марказий Осиёда ягона бўлган замонавий «Бунёдкор» стадионида жорий йилнинг 18 июнь санасида миллий терма жамоамизни 2014 йил Бразилияда бўлиб ўтадиган навбатдаги мундиалга кузатиб қўйиш насиб қилсин ва биз ҳам 32та бахтли терма жамоалар қаторидан жой эгаллайлик, илоҳим.

ОЛҒА ЎЗБЕКИСТОНИМ!

Абдумажид Қодиров

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:06, 15.06.2013.
Ўқилди: 7211 марта.
Фикрлар: 108 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.