"Барселона"да ўйнаётган франциялик ҳимоячи Жюль Кунде Англия премьер-лигасининг топ-клубида ишлаш имкониятига эга.
Бу ҳақда The Sun журналистлари хабар бермоқда. Манбага кўра, ҳимоячи билан Лондоннинг "Арсенал" клуби қизиқмоқда.
"Канонирлар" раҳбарияти Кундени сотиб олиш учун тахминан 64 миллион евро ажратишга тайёр. Жюлнинг "кўк-анорранглилар" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охирида тугайди.













