Кириш Регистрация
22/06 03:00 Уругвай 2-2 Кабо-Верде
22/06 06:00 Янги Зeлaндия 1-3 Миср
22/06 22:00 Аргентина 2-0 Австрия
23/06 02:00 Франция 3-0 Ироқ
23/06 05:00 Норвегия 3-2 Сенегал
23/06 08:00 Иордания 1-2 Жазоир
23/06 22:00 Португалия - Ўзбекистон
24/06 01:00 Англия - Гана
24/06 04:00 Панама - Хорватия
24/06 07:00 Колумбия - Конго ДР
24/06 23:59 Швейцария - Канада
24/06 23:59 Босния-Герцеговина - Қатар

Гўзал Муҳиддинова: «Терма жамоамизга озгина омад етишмади»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, аёллар миллий терма жамоамиз Иорданияда ўтказилган Осиё чемпионати-2014 саралаш басҳларида иштирок этиб, якунда гуруҳдан чиқа олмади. Охирги ўйинда футболчиларимизга фақат ғалаба керак эди, аммо учрашув биз ўйлагандек якун топмади. Владислав Хан шогирдлари 0:4 ҳисобида имконият бой бериб қўйишди. Терма жамоамиз Иордания сафаридан қайтиб келгач, катта мураббий Гўзал Мухутдиновадан қисқача интервью олдик.

— Сизнингча, охирги ўйинда нима учун йирик мағлубият юзага келди?
— Учрашувни ёмон бошламадик. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Аммо танаффусдан кейин жавобсиз тўртта гол ўтказиб юбордик. Ўйлайманки, бизга озгина омад етишмади.

— Бундан барчанинг кайфияти тушиб кетган бўлса керак?
— Албатта. Ахир ҳаммамиз Иорданияга Осиё чемпионати масаласини ҳал қилиш учун боргандик. Лекин бу – футбол ва унда мағлубиятлар ҳам бўлиб туради.

— Маълумки, сиз бош мураббий сифатида бошқараётган “Шўртан-Леди” яқинда Ўзбекистон Кубоги доирасида “Машъал-W” билан иккита ўйин ўтказади. Тайёргарлик қандай кетяпти?
— Баъзи муаммоларни ҳисобга олмаганда яхши. Ҳозир тўрт нафар қизимиз даволанаётгани туфайли 17 июнь кунги баҳсда майдонга туша олмаслиги мумкин. Булар – Аблякимова Ильвина, Мардонова Дилафрўз, Ҳақбердиева Гулсара ва Назарова Сарвиноз. Қолган ҳаммаси эса жойида. Ҳозир 17 ва 19 июнь куни бўлиб ўтадиган баҳсларга тайёргарликни давом эттиряпмиз.

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 10:12, 15.06.2013.
Ўқилди: 7484 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик