"Челси" ўз майдонида АПЛнинг 34-турида "Эвертон"ни мағлуб этди - 1:0. Ягона гол 27-дақиқада Николас Жексон ҳисобига ёзилди.
Лондонликлар АПЛдаги мағлубиятсиз сериясини 5 ўйинга етказди - 3 ғалаба ва 2 дуранг. "Кўклар" очколарини 60 тага етказиб, 4-ўринни эгаллаб турибди.
"Эвертон" эса 38 очко билан 13-поғонадан жой олган.













