Кириш Регистрация
09/02 18:45 Насаф 1-1 Аш-Шорта
09/02 18:45 Ал-Ваҳда 0-0 Ал-Аҳли (СА)
09/02 21:00 Дуҳайл 1-1 Шаржа
09/02 21:00 Шабаб ал-Аҳли 0-0 Ал-Ҳилол
10/02 21:00 Трактор - Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод - Ал-Ғарафа

Россия чемпионати. ЦСКА Москва дербисида "Спартак" майдонида ғалаба қозонди. Файзуллаев 72 дақиқа ҳаракат қилди

Баҳо:
+ | -

Россия чемпионатининг 26-турида "Спартак" ўз майдонида ЦСКАни қабул қилди. Баҳсда "ҳарбийлар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

ЦСКА 44-дақиқада Сауль Гуарарипанинг голи эвазига ҳисобни очди. 87-дақиқада мезбонлар Эсекьель Барконинг голи эвазига ҳисобни тенглаштирган бўлса, "ҳарбийлар" 89-дақиқада Кристиан Бистровичнинг голи эвазига 3 очкони қўлга киритди.

Мезбонлар вакили Сржан Бабич 90+3-дақиқада майдондан четлатилди.

ЦСКА сафида Аббосбек Файзуллаев асосий таркибда майдонга тушди ва 72 дақиқа ҳаракат қилди.

Киритилди: 23:41, 26.04.2025.
Ўқилди: 1081 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.