Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Иван Бошкович: "Жуда муҳим уч очкони қўлга киритдик"

Баҳо:
+ | -

"Сўғдиёна" – "Андижон" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Иван Бошкович фикрлари билан ўртоқлашди.

- Биринчи навбатда айтмоқчиманки, жуда муҳим ғалабани қўлга киритдик. Нега? Чунки натижаларимиз сустлашиб кетганди. Одатда, бундай пайтда ўйинчиларнинг руҳияти ҳам яхши бўлмайди. Ўз навбатида бу ўйинга акс таъсир кўрсатмасдан қолмайди. Лекин, ўйлайманки, футболчиларимиз ўзларида куч топа олиб, бундай руҳий ўрадан чиқиб кета олмоқдалар. Айтишим керак, биринчи бўлим жуда яхши ўтди. Рақибга қанотлардан босим ўтказишга ҳаракат қилдик. Бироқ уринишларимиз ҳисобда акс этмади. "Андижон"нинг қарши ҳужумлари ҳам ёмон чиқмади. Бироқ уларга яққол голга тортадиган вазиятларни ҳавола қилмадик. Иккинчи бўлимда эса тажовузкорликка зўр бердик ва гол уришга эришдик. Тўғри, рақиб ҳам анойи эмасди. Иккинчи бўлимда бирин кетин иккала жамоа вазиятлар яратди. Бу ўйинда ким гол киритса, ўша жамоа ғалаба қозониши  аниқ эди. Рақибдан хам қанотлардан бизга нисбатан босим бўлди. Шунга қарамай, бахтимизга бугун ҳимоячиларимиз ва дарвозабон яхши ўйин кўрсатишди. Энг асосийси, кичик ҳисобда бўлса ҳам жуда муҳим уч очкони қўлга кирита олдик. "Сўғдиёна" бугун намойиш этган ўйини билан ўзидаги курашчан руҳи сўнмаганлигини кўрсатиб берди. Бундан кейин ҳам шу руҳда давом этамиз ва ўз тамойилларимиздан воз кечмаймиз. Ўйлайманки, аста-секинлик билан мусобақа жадвалидаги мавқеимизни ҳам яхшилаб борамиз.

- Суҳроб Иззатов ярим ҳимоячи. Лекин бу мавсумда ўнг қанот ҳимоясида тўп суряпти. Бугун гол урди. Нима учун уни орқа чизиқда кўряпсиз?  Бу нима билан боғлиқ?

- Бу машғулот жараёни билан боғлиқ. Ҳар бир рақибда бошқача режаси бўлади. Суҳроб тўлиқ тайёр эмас эди. Вазиятдан келиб чиқиб шундай хулосага келдик. Уни захирада ушлаганимиз тўғри бўлди. Иззатовни ярим ҳимояга туширганимни сабаби, рақибнинг қанотлари тезкор эди.  Хондамир Мустафоқуловга уни алмаштирдик. У универсал, кўплаб позицияларни ёпишга ҳаракат қилдик. Майдонннинг ҳар жойда ҳаракатланди, кўплаб  ўйинчиларни ҳар хил позицияда ўйнай олиши, бу жамоа учун фойдали.

- Иккита ҳужумчи билан ўйнадингиз. Аслида учинчи ҳужумчи ҳам бор. Жоржевичга нима бўлган?

- 6 тур ўтди, Жоржевичда жароҳат мавжуд. Яқинда машғулотларга қайтиши керак. Уни ўйнатиб, таваккал қилишни хоҳламаяпмиз. Тез орада тўлиқ куч билан қайтишига умид қиламан. Мавлонқулов машғулотларда ўзини зўр кўрсатмоқда. Вазиятлардан фойдалана олмаяпти, айниқса, марказий ҳужумчилар. Шунинг учун ҳаммага имконият беряпмиз. Бизда кўплаб ёш иқтидорли ўйинчилар мавжуд, соғлом рақобат бор. Айни пайтда Ҳошимов яхши формада эди. Унга имконият бердик. Ҳамма ўйинчиларга ўйнаш  имкониятини берамиз.

Киритилди: 13:11, 27.04.2025.
Ўқилди: 406 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4126]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3529]

«Реал»нинг ички маълумотларини матбуотга тарқатишда гумон қилинаётган футболчи ким эканлиги маълум [2916]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2224]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2118]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2052]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [1982]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1864]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1740]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1431]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик