"Барселона" ҳимоячиси Алехандро Бальде Чемпионлар лигаси доирасидаги "Интер"га қарши ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди, деб хабар беради Diario Sport.
Таъкидланишича, “Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик таваккал қилмасликни афзал кўрмоқда.
Жорий мавсумда 21 ёшли Бальде барча турнирларда 43 та ўйин ўтказиб, битта гол урди ва ўнта голли узатмани амалга оширди.













