Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Абдуқодир Ҳусанов сўнгги 1 йилда нархи энг кўп ошган ёш ҳимоячилар рейтингнинг 2-поғонасидан жой олди

Баҳо:
+ | -

Transfermarkt портали охирги 1 йил ичида 21 ёшгача бўлган ҳимоячилар орасида нархи энг кўп ошган 10 нафар футболчи номини эълон қилди.

Мазкур рўйхатнинг биринчи поғонасидан “Барселона” ҳимоячиси Пау Кубарси жой олди. Transfermarkt маълумотларига кўра, испан футболчисининг нархи сўнгги мавсумларда нақд 40 миллион еврога қимматлашган. Ҳозирда каталонияликлар аъзосининг умумий нархи 70 миллион еврони ташкил қилади.

“Манчестер Сити”нинг ўзбекистонлик футболчиси Абдуқодир Ҳусанов 2-ўриндан жой олди. Унга кўра, ҳимоячининг қиймати охирги бир йил ичида 32,5 миллион еврога қимматлашган. Хусусан, 2024 йилнинг 3 июнь кунги янгиланишда Абдуқодирнинг қиймати 2,5 миллион еврога баҳоланган. Март ойидан ўзбекистонлик футболчининг трансфер нархи 35 миллион евро этиб белгиланди.

Кучли учликка “Борнмут” аъзоси Дин Ҳёйсен якун ясаган. Нидерландиялик ҳимоячи охирги 1 йилда 32 миллион еврога қимматлашган.

Жорий мавсумда нархи энг кўп ошган ёш ҳимоячилар (топ-10):

1. Пау Кубарси (“Барселона”) — 70 миллион евро (+40 миллион);
2. Абдуқодир Ҳусанов (“Манчестер Сити”) — 35 млн евро (+32,5 млн);
3. Дин Ҳёйсен (“Борнмут”) — 42 млн евро (+32 млн);
4. Vitoр Рейс (“Манчестер Сити”) — 30 млн евро (+30 млн);
5. Майлз Луис-Скелли (“Арсенал”) — 28 млн евро (+26 млн);
6. Петро Комуцсо (“Фиорентина”) — 25 млн евро (+24,3 млн);
7. Алехандро Балде (“Барселона”) — 60 млн евро (+20 млн);
8. Арчи Грэй (“Тоттенҳэм”) — 35 млн евро (+17 млн);
9. Ренату Вейга (“Ювентус”) — 18 млн евро (+15 млн);
10. Милош Керкез (“Борнмут”) — 35 млн евро (+15 млн).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 16:59, 30.04.2025.
Ўқилди: 5017 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.