Кириш Регистрация
14/06 20:00 ОКМК 0-0 Шўртан
14/06 20:00 Бунёдкор 1-1 Пахтакор
14/06 20:00 Қизилқум 0-0 Сўғдиёна
15/06 20:00 Сурхон 0-0 Нефтчи
15/06 20:00 Насаф 1-0 Навбаҳор
15/06 20:00 Хоразм 1-2 Динамо

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферига жиддий қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+3 | -

«Барселона» спорт директори Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановга жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Жамоа таркибида ёрқин дебют қилган ёш ўзбекистонлик ҳимоячи айни дамда захира ўриндиғида муқим ўрин эгаллаган. Аввалроқ 21 ёшли футболчи ёзги трансфер ойнасида Англия клубини тарк этиши мумкинлиги хабар қилинганди.

«Камп Ноу»да Ҳусановнинг номзодини деярли барча қўллаб-қувватламоқда. Деку уни «Барселона»нинг келажакдаги лойиҳаси учун ажойиб қўшимча бўла олади, дея ҳисобламоқда. Унинг ўйин услуби «кўк-анорранглилар» моделига мос келади: тўпни яхши назорат қиладиган ва катта халқаро тажрибага эга ёш ҳимоячи. Қолаверса, унинг «шаҳарликлар» таркибидаги ҳолати футболчини молиявий жиҳатдан фойдали тарзда сотиб олиш имконини беради, бу эса Fair Play қоидаларини инобатга олганда муҳим омил ҳисобланади.

«Барселона»нинг ғояси – клуб молиясига таҳдид солмайдиган футболчини сотиб олиш. Аввалига у аввалгидек сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага келиши мумкин.

Айни дамда бу жиддий қизиқиш ҳали дастлабки босқичда турибди. Ҳаммаси «Манчестер Сити» қўядиган шартларга ва футболчининг тайёрлигига боғлиқ бўлади. Бир нарса аниқ: «Барселона» бу трансфер бозоридаги имкониятни қўлдан чиқармоқчи эмас.

Киритилди: 01:21, 01.05.2025.
Ўқилди: 17559 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.