Кириш Регистрация

Мирко Еличич: «Футболчиларда максимал хоҳиш бўлиши керак, айримларда эса буни кўрмаяпман»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган «Шўртан» — «Олимпик» (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Мирко Еличич матбуот анжуманида иштирок этди.

"Дастлабки дақиқаларда ўйин натижасига таъсир ўтказган ҳодиса рўй берди. Бундай ҳолатларда қандай қоида қўлланишини билмайман, очиғи. Лекин учрашувга ўша вақт нуқта қўйиб бўлинганди. «Шўртан»ни ғалаба билан табриклайман.

— «Олимпик» олдига натижадан кўра ёшларни тарбиялаш вазифаси қўйилган. Жамоа ҳозирги вақтда кетма-кет мағлуб бўлмоқда. Жамоа олдига ёш футболчиларни тарбиялашдан бошқа мақсадлар ҳам қўйилганми?

— Бизда асосий вазифа ёшларни тарбиялаш. Ўз олдига жиддий мақсад қўядиган жамоа иқтидорли ёшларни йиғиши керак. Биз эса мавсум бошланишига бир ой қолганда жамоа йиғишни бошладик. Таркибимизда бир нечта ёши каттароқ футболчилар ҳам бор. Айрим бир ёш футболчиларга имконият бериб кўрса, уларни кашф этиш мумкин. Биз бу йўлни танлаганмиз.

Ҳозирги «Олимпик» икки йил аввалги жамоадек эмас. Масалан, биз "Олимпик Мобиуз" каби энг яхши ёшларни йиға олмаймиз. Бизнинг таркибимиздаги ёш футболчилар собиқ жамоаларида ўйнаб кета олмаганлардир. Биз «иккинчи» даражадамиз десак бўлади.

— Демак, жамоангизда мавсум давомида ўзгаришлар бўлмайди ва таркиб ўзгармайдими?

— Ўзгаришлар бўлиши аниқ. Футболчиларда максимал хоҳиш бўлиши керак, айримларда эса буни кўрмаяпман. Жамоада қолишни истамаётганларни мажбур олиб қолиш ниятимиз йўқ.

— Футболда кўп нарса моддий томонга бориб тақалади. Клубнинг ёмон натижаларига молиявий барқарорсизлик сабабми?

— Катта футболда жиддий натижаларга эришиш учун молиявий жиҳатдан муаммолар бўлмаслиги керак. Биз бу ҳақда ўйламасликка ҳаракат қиляпмиз. Футболчиларимиз кам ойлик олишади. Мен уларга пул ҳақида эмас, футбол ҳақида ўйлаш ҳақида айтяпман.

Манба: fcolympic.uz
Киритилди: 10:52, 01.05.2025.
Ўқилди: 741 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7141]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3475]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3257]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3041]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2185]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2184]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2077]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2038]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2009]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1966]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик