"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "Интер"нинг кучига баҳо берди.
Кеча "нерадзуррилар" ЕЧЛ ярим финал илк ўйинида "Барселона" билан дуранг ўйнади - 3:3.
"Менимча, "Интер" яна бир бор ўзининг қанчалик кучли эканлигини исботлади. Чемпионлар Лигасида уларга қарши ғалаба қозонганимизда, улар ажойиб жамоа эканлигини кўрсатган эди: уларнинг ҳимояланиш усули, ҳужумга ўтиш тезлиги, жисмоний тайёргарлиги ва юқори даражадаги ташкилий тузилиши билан", - деди испаниялик мутахассис.













