Fichajes'нинг фикрича, Андрий Луниннинг келажаги аста-секин "Сантьяго Бернабеу"дан узоқлашмоқда. Шу сабабли, "Астон Вилла", "Галатасарой" ва "Манчестер Сити" ёзда "Реал"ни тарк этиши мумкин бўлган украиналик футболчини қўлга киритиш учун аллақачон чоралар кўришга киришган.
Клублар унга Мадридда йўқ нарсани таклиф қилишади, яъни асосий таркибда барқарор ўйин. "Реал Мадрид" Луниннинг ҳолатини фаол муҳокама қилмоқда. Яқинда унинг шартномаси 2029 йилгача узайтирилганига қарамай, ҳаммаси бошқача ривожланишдан далолат беради.
Жорий мавсумда Лунин "Реал"нинг барча турнирларида 12 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол ўтказиб юборган ва 4 марта ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган.













