Германиянинг “Хайденхайм” клуби дарвозабони Кевин Мюллер Бундеслиганинг 32-турида “Бохум”га қарши ўйинда майдондан замбилда олиб кетилди.
Учрашувнинг 49-дақиқасида дарвозабон меҳмонлар футболчиси билан тўқнашиб кетди ва майсага йиқилди.
Унга тиббий ёрдам кўрсатилди. Якунда учрашув 0:0 ҳисобида якунланди. Мюллернинг аҳволи ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ.
“Хайденхайм” 26 очко билан турнир жадвалида 16-ўринда, “Бохум” эса 22 очко билан охирги, 18-ўринда бормоқда.













