Кириш Регистрация

Баҳром Ҳайдаров: «Ютқазаётган вақтимизда ҳам режамиздан чекинмадик ва ҳақли ғалабага эришдик»

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган «Бунёдкор» — «Қўқон-1912» учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бугунги ўйин тенг курашлар остида ўтди, ўйин аввалида бироз бўшашдик, футболчиларда ўз кучига ишонч бўлмади. Шу сабабли олдинга ўйнашга қўрқув бўлди, бу якунда голга олиб келди. Ўйин давомида голдан кейин йигитлар ўзига келиб олди, кейинги дақиқалар тайёрлаган режамиз асосида кечди. Ҳозир ҳиссиётлар кўп. Бир сўз билан айтганда ҳақли ғалабага эришдик. Ютқазаётган вақтимизда ҳам ўз режамиздан чекинмадик”, — дейди Баҳром Ҳайдаров.

- Бугунги ғалабани омадга қиёслаш мумкинми? «Қўқон-1912» айтарли вазият ярата олгани yoʻq...

- Дарвозабон хатосини олсак омадли вазият эди дейиш мумкин. Бу режалаштирилган нарса эмасди. Мутахассислар ҳам кўрди, жамоам охирги дақиқагача курашди. Ҳақли ғалаба қўлга киритилди. Бутун ўйин давомида ҳимояланиб, қарши ҳужумда имкониятларимизни кутдик.

- Қўл остингиздаги таркиб билан бутун мавсум давомида барқарор ўйин кўрсата олишингизга кўзингиз етяптими? Захира имкониятларингиз қандай?

- Албатта тенг кучли таркиб йиғишга ҳаракат қилдик. Футболчиларнинг кўпчилиги ўтган йили Про лигада қатнашишган. Улар кундан-кунга ўсмоқда. Таркибга Суперлигани кўрган бир неча нафар тажрибали футболчиларни ҳам жалб қилдик. Биз мураббийлар штабига ҳам кўп нарса боғлиқ. Футболчиларнинг жисмоний ҳолатини бир маромида ушлай олишимиз керак. Ҳозирча ўйлаганларимиз амалга ошмоқда.

Манба: https://t.me/FCKOKAND
Киритилди: 11:36, 03.05.2025.
Ўқилди: 478 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [9540]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3243]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3012]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2874]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2407]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2278]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2188]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2177]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1892]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1792]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.