Лондоннинг «Челси» клуби устози Жозе Моуриньо «МЮ»нинг собиқ бош мураббийи сэр Алекс Фергюсоннинг футболдан кетиши ҳақидаги қарорини анча олдин билганини маълум қилди.
«Фергюсоннинг нафақага чиқишини эълон қилинганидан анча олдин билган эдим. У менга шундай ишонч билдиргани ва бутун дунё учун катта янгиликка айланган хабарни менга айтганидан жуда хурсанд бўлганман. Ўша вақтда жуда кам одам бу ҳақда билар эди.
У нима учун буни менга айтди? Чунки биз дўстлармиз. Мен унинг кетишини, у эса менинг «Челси»ни бошқаришимни биларди. Мен унга «Челси» учун дунёдаги ҳар қанақа ишдан кечишга ҳам тайёрлигимни айтган эдим»,- дейди мураббий.