Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Александр Хомяков: "Охирги дақиқалар биз учун омадсиз бўлди"

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган ОКМК – "Андижон" (4:3) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб андижонликлар бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этди.

- Афсуски, ўйинни бой бердик. Биринчи бўлимда ҳарқалай ёмон тўп сурмадик. Аммо бугунги натижа барибир хафсалани пир қилмасдан қолмади. Иккинчи таймда кўп нарса ўзгариб кетди. Ўйинни бир қанча жабҳаларида сира омадимиз чопмади. Ҳисобдаги фарқни сақлаб қола олмадик. Аксинча, дарвозамиздан тўплар ўтказиб юбордик. Охирги дақиқалар биз учун омадсиз бўлди. Ҳужумларимизни ҳам тузукроқ ривожлантиришни уддасидан чиқмадик. Хуллас, ўзингиз ҳам кўрдингиз, бугун умуман ўйинимиз қовушмади. Фақат хафсала пир бўлгани қолди, холос. Бундан бошқа ниманидир қўшимча қила олмасам ҳам керак.

- Рақибни ўйинини қандай баҳолайсиз?

- Бу рақиб одатда ўйиннинг охирги дақиқаларида голлар киритади. Унга қарши бугун ҳеч нарсани уддалай олмадик. Сўнгги дақиқаларда яхши ҳаракат қиляпти ва бугун ҳам шундай бўлди. Ҳатто, бир ўйинчи кўп бўлиб тўп сурган ҳолда ҳам тузукроқ натижага эришмаганимиз жуда эриш туюляпти. Омад чопмаса қийин экан. Сон жиҳатдан устунлик ҳам бундай маҳалда ёрдам бермайди. Бир ўйинчи кўп бўлганимизда ўйинни қўлга олишимиз керак эди. Қанотлардан рақибни сиқишга ҳаракат қилдик. Аммо буни ҳам уддасидан чиқмадик. Ҳимоядан ҳужумга ўтиш чоғида ҳам сусткашликка йўл қўйдик. Рақиб имкониятларидан яхши фойдаланди. Ирода ва хоҳиш эвазига ғалаба қозонди. Бир сўз билан айтганда, рақиб бизни ҳар томонлама мағлуб этди. ОКМКни ғалаба билан табриклайман.

Манба: "Андижон" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 02:59, 04.05.2025.
Ўқилди: 672 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.