Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Миржалол Қосимов: "Агар ютқазганимизда ҳам футболчиларга ортиқча эътироз билдирмасдим"

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган ОКМК – "Андижон" (4:3) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов қатнашди.

- Авваламбор, ўзимизни ва "Андижон"ни мухлисларига миннатдорлик билдирмоқчиман. Ажойиб муҳит бўлди. Асабий ўйин кечди. Ўзимни жамоамга келадиган бўлсам, шогирдларимга ҳам миннатдорлик билдираман. Ютқазган тақдирда ҳам йигитларни уришмасдим. Футболда бўлиб турадиган нарса. Нимагаки, биринчи бўлимда ёмон ўйин кўрсатганимиз йўқ. Ўйинни яхши бошладик, тўп назорати ҳам бизда эди. Қолаверса, Хуршид гол урди. Лекин футболда кутилмаган вазиятлар тез-тез учраб туради. Йигитларга яна бир бор раҳмат айтаман. Дилшод Ёқубовни қўллаб-қувватлаб, икки баробар куч билан ҳаракат қилишди. Ўтказилган биринчи голда ҳаяжон бўлдими, ҳеч ҳам олдинга чиқиш керак эмасди. Ўзбекларда гап бору, иккита одам талашаётганида учинчиси суқулмайди. Худди шунақа вазият эди. Иккинчи голни ўзинглар ҳам кўрдинглар. Учинчи гол ҳам яқин масофадан урилди. Бизга ўргатишганки, яқин масофа – бу дарвозабоннинг хатоси. Лекин шунга қарамасдан куч топа олдик. Али билан рўй берган ҳолат ҳам тажриба. Шунда ҳам йигитлар борини бериб ўйнашди. Ҳақли равишда ғалабага эришдик. "Андижон" жамоасига кейинги учрашувда омад тилаймиз.

- Асосий воқеалар иккинчи бўлимда юз берди. ОКМКдан бир футболчи четлатилди. Шундан сўнг 1:3 ни 4:3 га айланишини қанчалик ўйлагандингиз? Ёки сиз учун кутилмаган натижа бўлдими?

- Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Шунинг учун футболни бутун дунё яхши кўрадиган биринчи рақамли оммавий спорт тури. Унда кўп нарсалар бўлиб туради. Менга шижоат, охиригача курашиш ёқди. Агар ютқазганимизда ҳам футболчиларга ортиқча эътироз билдирмасдим. Лекин кўнглимни бир чеккасида албатта ютиш эмас, гол уришни ўйлаётгандик. Тезроқ гол урсак дурангга ҳам имкон бўларди. Худога шукр, меҳнатга, ҳаракатга яраша Аллоҳ мукофотлади.

Манба: "Андижон" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 03:00, 04.05.2025.
Ўқилди: 970 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.