Кириш Регистрация
09/01 00:45 Милан 1-1 Женоа
09/01 01:00 Арсенал 0-0 Ливерпуль
09/01 19:00 Қирғизистон 1-2 Вьетнам
09/01 21:30 Иордания 3-2 Саудия Арабистони
10/01 01:00 Хетафе 1-2 Реал Сосьедад
10/01 16:30 БАА - Япония
10/01 16:30 Ливан - Жанубий Корея
10/01 18:00 Реал Овьедо - Бетис
10/01 19:00 Эрон - Ўзбекистон
10/01 19:00 Удинезе - Пиза
10/01 19:00 Комо - Болонья
10/01 20:15 Вильярреал - Алавес
10/01 21:30 Сурия - Қатар
10/01 22:00 Рома - Сассуоло
10/01 22:30 Жирона - Осасуна
11/01 00:45 Аталанта - Торино
11/01 01:00 Валенсия - Эльче
11/01 16:30 Хитой - Австралия
11/01 16:30 Лечче - Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано - Мальорка
11/01 19:00 Таиланд - Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина - Милан
11/01 20:15 Леванте - Эспаньол
11/01 22:00 Верона - Лацио

Суперлига. «Нефтчи» - «Сўғдиёна». Превью

Баҳо:
+ | -

Бугун Суперлиганинг 8-тур баҳсида Виталий Левченко бошқарувидаги «Нефтчи» футболчилари айни дамда турнир жадвалида икки очко ортда қолаётган Жиззахнинг «Сўғдиёна» клубини қабул қилади.

Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоаси 1970 йилда ташкил топган. 1992 йилдан бошлаб жиззахликлар миллий чемпионатимизнинг Олий лигасида иштирок этиб, тариҳий натижа, яъни бронза медалларини қўлга киритдилар. 2003-2013 йиллар оралиғида жамоа тўрт маротаба Олий лига мусобақаларини тарк этган. Лекин, 2013 йилдан эътиборан «Сўғдиёна» доимий равишда мамлакатимизнинг олий дивизиони иштирокчиси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Миллий чемпионатимиз доирасида жамоаларнинг ўзаро тўқнашувлар статистикасига келсак ,бунда фарғоналикларнинг анча устунлиги кўзга ташланади. Ўтказилган 54 та учрашувдан 30 тасида «Нефтчи»нинг қўли баланд келган бўлса, 12 та беллашувда «Сўғдиёна» ғолиб бўлган ва 12 та баҳсда жамоалар муроса кўчасини танлашган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар нисбати ҳам фарғоналиклар фойдасига 97-46.

Жамоаларнинг Фарғонада ўтказган охирги беш учрашувдаги натижалари қуйидагича:

20.08.2024. «Нефтчи»-«Сўғдиёна» 0:3
11.08.2023. «Нефтчи»-«Сўғдиёна» 0:0
18.03.2022. «Нефтчи»-«Сўғдиёна» 1:2
09.11.2018. «Нефтчи»-«Сўғдиёна» 0:1
25.05.2018. «Нефтчи»-«Сўғдиёна» 0:2

Эслатма: 4 май якшанба куни бўлиб ўтадиган «Нефтчи»-«Сўғдиёна» беллашувини Шавкат Насибуллаев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб boradi. Ўйин соат 18:00 да бошланади.

Манба: https://t.me/pfcneftchi_uz
Киритилди: 07:50, 04.05.2025.
Ўқилди: 514 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.