Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Расман. Муроджон Аҳмадалиев япониялик мутлақ жаҳон чемпионига қарши жанг олдидан Мексикада рингга чиқади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Муроджон Аҳмадалиев супер енгил вазн тоифасининг мутлақ чемпиони, япониялик Наоя Иноуэга қарши жанг олдидан Мексикада рингга чиқади. Бу ҳақда Matchroom маълум қилди.

Унга кўра, Аҳмадалиев 30 май куни Мексиканинг Гваделахара шаҳрида ўтказиладиган жанг оқшомида мезбон Луис Кастилога қарши рингга кўтарилади.

Аввалроқ Аҳмадалиев 14 сентябрь куни Токиода Наоя Иноуэ билан жанг қилиши расман тасдиқланган эди. Энди ўзбекистонлик спортчи ушбу супер баҳс олдидан тайёргарлик вазифасини ўтаб берувчи баҳсда иштирок этади.

Маълумот учун, Муроджон Аҳмадалиев шу кунгача профессионал боксда 14 та жанг ўтказиб, уларнинг 13 тасида ғалабага эришган (10 та нокаут) ва 1 та жангда имкониятни бой берган.

27 ёшли Луис Кастило эса 23 та жанг ўтказиб, 21 та баҳсда ғолиб бўлган (13 КО).  У 1 та жангда дуранг қайд этган бўлса, яна битта жангда мағлубиятга учраган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:37, 05.05.2025.
Ўқилди: 2578 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.