Кириш Регистрация
04/02 00:45 Болонья 0-3 Милан
05/02 13:00 Ироқ - Эрон
05/02 17:00 Индонезия - Япония

"Сассуоло" "Милан"нинг 40 йилдан ортиқ сақланиб келган рекордини янгилади

Баҳо:
+ | -

Италия Б серияси чемпионатининг якунланишига яна икки тур қолди. "Сассуоло" аллақачон юқори лигага чиқиш ҳуқуқини ҳал қилган.

Ўтган дам олиш кунлари жамоа "Кремонезе" билан учрашди ва ўйин 1:1 ҳисобида якунланди. Бу "Сассуоло" учун мавсумда 78-гол бўлди ва клуб шу билан "Милан"нинг 40 йилдан ортиқ сақланиб келган тарихий натижасини янгилади. 1982/1983 йилги мавсумда "Милан" Б Серияда ўйнаган ва ўша мавсумда 77 та гол урган эди. Ниҳоят, 40 йилдан зиёд вақт ўтгач, бу рекорд янгиланди.

Шунингдек, кеча Италия футболининг олий лигасига тўғридан-тўғри қайтадиган иккинчи клуб ҳам маълум бўлди - бу "Пиза" жамоасидир.

Киритилди: 08:46, 06.05.2025.
Ўқилди: 682 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.