Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

“Сан-Сиро” Ансу Фати ва Ферран Торрес учун бегона эмас

Баҳо:
+ | -

“Барселона” футболчилари Ансу Фати ва Ферран Торрес учун “Сан Сиро” (Жузеппе Меацца) стадиони янгилик эмас. Бу машҳур аренани улар ёқимли хотиралар билан эслашади.

2019 йил 10 декабрь куни шу стадионда бўлиб ўтган “Интер” – “Барселона” учрашуви 85-дақиқасида Ансу Фати майдонга тушган эди. У ортидан, 87-дақиқада ғалаба голини урди ва шу тариқа УЕФА Чемпионлар Лигаси тарихида гол урган энг ёш футболчига айланди — 17 ёш 40 кун.

Ферран Торрес эса 2021 йил 6 октябр куни “Сан Сиро”да ўтган УЕФА Миллатлар Лигаси ярим финалида Италия ва Испания терма жамоалари ўртасидаги тўқнашувда асосий қаҳрамонлардан бирига айланган. У биринчи бўлимда иккита гол уриб, Испанияга ғалаба келтирган ва Италия термасига 37 ўйинлик мағлубиятсиз серияда нуқта қўйган эди.

Шундай экан, бугунги “Интер” – “Барселона” учрашуви олдидан мазкур стадион Ансу ва Ферран учун ўзгача маънога эга. Улар учун бу аренадан яна бир бор тарих ёзиш имкони бор.

Киритилди: 16:02, 06.05.2025.
Ўқилди: 848 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик