Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Луис Энрике "ПСЖ"нинг "Арсенал"га қарши жавоб ўйинида асосий устунлиги нимада бўлишини айтди

Баҳо:
+ | -

“ПСЖ” бош мураббийи Луис Энрике Чемпионлар Лигаси ярим финалида “Арсенал”га қарши жавоб ўйини олдидан жамоанинг асосий устунликлари ҳақида гапирди. Эртага жамоалар “Парк де Пренс” стадионида майдонга тушади. Биринчи учрашувда парижликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

“Ярим финал олдидан биз бу ҳақда аллақачон гапирган эдик. Жамоа қурилиши жараёнида биринчи йил — ишлашга, иккинчи йил эса ўсиш ва ўз салоҳиятига ишонч билан қарашга бағишланади. Кейингисида эса биз барқарорликка эришишда давом этамиз.

Мен жамоамизда бирор чизиқ (ҳужум, ярим ҳимоя ёки ҳимоя) бошқалардан устун деб ҳисобламайман — бунинг ўзи катта ютуқ. Биз ҳисоб-китоб қилувчи жамоа эмасмиз. Биз ҳар бир ўйинда бир хил механикага амал қилишга интилганмиз. Бу осон эмас ва аниқ фикр ҳамда принциплар талаб этади.

Эртанги ўйин оғир бўлади. Рақамларда ҳам шундай кўринади. Бироқ биз биринчи кундан бошлаб нималар қилган бўлсак, шуни такрорлашга ҳаракат қиламиз. Биздаги сифатлар — бу бизнинг устунлигимиз”, — деди Энрике.

Киритилди: 17:35, 06.05.2025.
Ўқилди: 694 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.