Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Жанубий Корея Ульсандаги ўйинда фақат ғалабани кўзламоқда

Баҳо:
+4 | -

Юқоридаги сарлавҳа остида "Yonhap News" сайти мақола эълон қилди.
Жанубий Корея терма жамоаси эртага Эронга қарши бўлиб ўтадиган ўйинда Бразилия йўлланмасини қўлга киритмоқчи. Сеулдан 410 чақирим узоқликда жойлашган Ульсандаги "Мунсу Кап" стадионидаги ўйин маҳаллий вақт билан соат 16:00да бошланади.

Ҳар иккала жамоа учун ушбу ўйин ЖЧ-2014 тўртинчи саралаш босқичидаги сўнгги баҳс ҳисобланади. Ҳозирги кунда кореяликлар 14 очко билан гуруҳ пешқадами бўлиб турган бўлсалар, Эрон ҳисобида 13 очко бор. Ўзбекистон эса 11 очко билан гуруҳда 3-ўринни эгаллаб турибди.

Жанубий Корея кетма-кет саккизинчи маротаба ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишга яқин турибди. Эронга қарши ўйинда дуранг натижа ҳам Кореяга Бразилия йўлланмасини тақдим этади. Ҳаттоки мағлубият ҳам уларга ЖЧ эшикларини очиши мумкин, боиси Кореянинг тўплар нисбати жуда яхши кўринишди. Шунга қарамай, бош мураббий Чой Канг Хи ва унинг шогирдлари фақат ғалаба ҳақида кўп гапиришди. Чойнинг фикрича, агрессив кечадиган ўйинни бошқариш учун ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш керак.

Ушбу жамоаларнинг октябрь ойида Теҳронда бўлиб ўтган дастлабки ўйинида Эрон 1:0 ҳисобида ғалаба қозоонган. Ўша ўйинда Масъуд Шожаий майдондан четлатилганди.

Корея ва Эроннинг ўзаро ўйинларида форслар ҳисобида 10та ғалаба, 9та мағлубият ва 7та дуранг натижа бор. Жамоаларнинг бу галги тўқнашуви ҳам кескин курашлар остида кечиши кутилмоқда. Боиси, бир ҳафта давомида ҳар иккала жамоа бош мураббийлар ўртасида "ахборот жанги" бўлиб келди.

Кореялик ҳимоячилар эътиборни кўпроқ Эрон сардори Жавод Некунам қаратишлари керак бўлади. Ушбу футболчи дастлабки ўйинда Корея дарвозасига ғалаба тўпини киритган бўлса, ўтган ҳафта Ливан дарвозасини ҳам икки мрата ишғол қилганди. Терма жамоа сафида 131та ўйинда майдонга тушган 32 ёшли футболчи Эроннинг майдон марказидаги муҳим футболчиларидан  бири ҳисобланади.

Жанубий Корея терма жамоаси мудофаа қўрғонининг ишончли вакилларидан бири Квак Тэ Хви жароҳат туфайли сешанба куни майдонга туша олмаслиги мумкин. У Ўзбекистонга қарши ўйинда жароҳат олди ва жамоа машғулотларида иштирок этмади. Унинг ўрнини Эронга қарши баҳсда Юнг Хван ёки Ким Ки Хи эгаллаши мумкин.

Манба: www.yonhapnews.co.kr
Киритилди: 06:37, 17.06.2013.
Ўқилди: 7698 марта.
Фикрлар: 45 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.