Лондоннинг "Арсенал" клуби афсонавий собиқ мураббийи Арсен Венгер жамоанинг ҳозирги бош мураббийи Микель Артетанинг сўзларини қўллаб-қувватламади.
"Канонирлар" Чемпионлар Лигаси ярим финалида "ПСЖ"га умумий ҳисобда 1:3 ҳисобида ютқазди, аммо Артетанинг сўзларига кўра, бундай натижа ўйинлар манзарасини акс эттирмайди.
"Умуман олганда, "ПСЖ" икки ўйинда яхшироқ эди, дейиш мумкин. "ПСЖ"да кўпроқ вазиятлар бўлди, "Арсенал" реал хавф туғдирмади," - деди Венгер beIN Sports студиясида.













