"ПСЖ"нинг грузиялик вингери Хвича Кварацхелия "Интер"нинг кучли томонлари ҳақида гапирди.
Франция ва Италия клублари 2024/2025 йилги мавсумда Чемпионлар лигаси финалида тўқнаш келади.
"Мен уларга қарши кўп марта ўйнаганман, аниқки, улар қарши ҳужумларда ва бурчак зарбаларида хавфли эканини биламан," - дея грузиялик сўзларини келтиради Pazza di Fanta.













