Фабиан Руис Чемпионлар Лигасида илк бор гол урди.
"ПСЖ" ярим ҳимоячиси Чемпионлар Лигаси ярим финалидан ўрин олган "Арсенал"га (2:1) қарши жавоб ўйинининг 27-дақиқасида ҳисобни очди.
Бу Руиснинг Чемпионлар Лигасидаги фаолиятидаги илк голи бўлди. 29 ёшли футболчи мусобақадаги 46-ўйинини ўтказди.













