Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Превью. “Навбаҳор” – “Хоразм”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 9-тури доирасида “Навбаҳор” ўз майдонида Урганчнинг “Хоразм” клубини қабул қилади.

Таъкидлаш жоизки, урганчликлар 14 йиллик танаффусдан сўнг, яна Суперлигага қайтишди.   

Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионатларида шу кунгача ўзаро 16 марта рўбарў келишган. Ўтказилган баҳсларнинг 12 тасида вакилларимиз ютуққа эришишган бўлса, 2 та учрашувда дуранг қайд этилган, 2 та ўйинда эса урганчликлар зафар қучишган. Тўплар нисбати –  43-10, “Навбаҳор” фойдасига.

Ушбу клублар ўртасидаги ўйинларда наманганликларнинг энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 10:0 ҳисоби қайд этилган беллашув бўлиб, “лочинлар” 2006 йилги мавсумда ўз майдонларида шу ҳисобда зафар қучишган.

“Хоразм” эса ҳали “Навбаҳор”ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратолмаган. 

Ўзаро ўйинларда наманганликлар 38 очкони, урганчликлар эса 8 очкони қўлга киритишган.

Наманганда ўтказилган 8 та учрашувнинг барчасида “лочинлар” зафар қучишган (1996 йили “Хоразм” “Динамо” номи остида ўйнаган).

“Навбаҳор” ўз майдонида ўтказилган баҳсларда урганчликлар дарвозасига 31 та гол уриб, ўз дарвозасидан 4 та тўп ўтказиб юборган.

Наманганда ўтказилган барча учрашувлар:

1996 йил
“Навбаҳор” – “Динамо” – 2:0
1997 йил
“Навбаҳор” – “Хоразм” – 5:1
1998 йил
“Навбаҳор” – “Хоразм” – 3:1
1999 йил
“Навбаҳор” – “Хоразм” – 2:0
2000 йил
“Навбаҳор” – “Хоразм” – 3:1
2006 йил
“Навбаҳор” – “Хоразм” – 10:0
2009 йил
“Навбаҳор” – “Хоразм” – 2:0
2010 йил
“Навбаҳор” – “Хоразм” – 4:1.

Факт: “Хоразм” Наманганда очко ололмаган.

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Хоразм” баҳси 11 май куни Наманган шаҳар, Давлатобод туманидаги “Марказий” стадионида соат 18:00 да старт олади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 22:05, 08.05.2025.
Ўқилди: 793 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.