Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

“Тоттенхэм” 31 йиллик танаффусдан сўнг Европа Лигаси финалига йўл олди

Баҳо:
+ | -

Анге Постекоглу бошчилигидаги “Тоттенхэм” жамоаси Европа Лигаси финалига йўл олди. Ярим финал жавоб учрашувида “шпорлар” “Буде-Глимт”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этишди (биринчи ўйин – 3:1).

Бу лондонликлар учун Европа Лигаси (илгариги УЕФА Кубоги) финалига чиқишдаги илк муваффақият 1983/84 йилги мавсумдан буён. Ўша пайтда “Тоттенхэм” финалда “Андерлехт” устидан ғалаба қозонган ва совринни қўлга киритган эди.

Жами ҳолда “Тоттенхэм” ушбу турнир финалида 3 марта ўйнаган ва 2 бор чемпионликни қўлга киритган.

Жорий мавсум финалида “Тоттенхэм”нинг рақиби – “Манчестер Юнайтед” бўлади.

Киритилди: 08:03, 09.05.2025.
Ўқилди: 468 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик