Кириш Регистрация
04/02 00:45 Болонья 0-3 Милан
05/02 13:00 Ироқ 2-4 Эрон
05/02 17:00 Индонезия 5-3 Япония

"Жирона" бош мураббийи "Вильярреал"га қарши ўйин олдидан касалхонага ётқизилди

Баҳо:
+ | -

"Жирона" бош мураббийи Мишель Санчес тиббий сабабларга кўра касалхонага ётқизилди, деб хабар берди клуб матбуот хизмати.

Мутахассис соғлиғидаги муаммолар туфайли 10 май куни бўлиб ўтадиган "Вильярреал"га қарши Испания чемпионати 35-тур учрашувини ўтказиб юборади.

"Шифокорларнинг тавсияларини тинглаб, уларнинг касбий маҳоратидан миннатдорман, тузалишим учун бир неча кунлик танаффус қилишга мажбур бўлдим", - деб ёзди 49 ёшли мураббий ижтимоий тармоқлардаги ўз хабарида.

Санчес жамоаси у йўқлигида ҳам курашни давом эттиришига ва мухлисларни хурсанд қилишига ишонч билдирди. "Жирона" айни дамда 38 очко билан Ла Лига турнир жадвалида 15-ўринда бормоқда.

Киритилди: 14:46, 09.05.2025.
Ўқилди: 461 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.