Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

Фаҳад ас-Соний: «Эрон майдон ташқарида ўйнагандан кўра, майдонга кучини кўрсатса яхши бўларди»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ва Қатар терма жамоалари учрашуви олдидан иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида Фаҳад ас-Соний иштирок этди. Соний дастлаб ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Аввалламбор ассалому алайкум. Ўзбекистонда эканимдан хурсандман. Қатар барча имкониятларни йўқотган бўлсада, эртага бор кучимиз билан ҳаракат қилиб, ФИФАнинг «Fair Play» қоидаларига амал қилган ҳолда чин дилдан куч синашиб мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

Весам Ризиқ: — Мураббийимизнинг фикрларига қўшиламан. Биз бу ерга бекорга келганимиз йўқ. Ўзбекистон билан жуда кўп бор дуч келганмиз. Жамоа яхши шаклланган. Юқори савияли футболчилари жуда ҳам кўп.

— Чиройли футбол кўрсатиш учун ҳужумкор футбол талаб этилади. Ҳужумга ўтиб ҳимояда муаммолар бўлиши мумкин бундан қўрқмаяпсизми?
— Биз яхши ўйин кўрсатамиз деб айтдик. Лекин бу дегани ҳужумга бор эътиборимизни қаратамиз дегани эмас. Яхши ўйнаш бу ҳар бир чизиқда яхши ўйнаш дегани. Эртага жамоа жамоани яна бир бор ўрганиб чиқамиз. Ўзбекистон жуда кучли жамоа. Айниқса ўз уйида жудаям хавфли. Буни ҳисобга олган ҳолда майдонга чиқамиз.

— Эрон футбол федерацияси ФИФАга Ўзбекистон ва Қатар учрашувини текшириш учун мурожаат қилган. Сиз эртага профессионалигингизни сақлаб қолган ҳолда бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз, дея оласизми?
— Мен бу хабарни ҳозир эшитяпман. Эрон ўз ўйинини ўйласа бўларди. Улар ҳозир кўпроқ майдон ташқарисида ҳаракат қилишмоқда. Биз билан ҳам улар ҳакамга босим ўтказишди ва бу самарасини берди. Корея билан ўйинни ўйлашса яхши бўларди. Эрон матбуотидаги биз ҳақимиздаги барча гаплар ёлғон.

— Ўзбекистон ва Эрон терма жамоаларидан кимни имконияти юқори баҳолайсиз?
— Ўйлашимча, Эронда имконият юқори. Улар Кореяни ютса ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишади.

— Ўзбекистон ва Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги учрашувда Ўзбекистон терма жамоасига нима етишмади, деб ҳисоблайсиз?
— Мураббий сифатида Ўзбекистоннинг бирор чизиғини ёмон кўрсатди деб айтишим нотуғри бўларди. Ўзбекистон бир жамоа бўлиб ҳаракат қилади. Биз ўз ўйинимизга эътибор қаратишимиз зарур.

— Қатарда бир қатор йўқотишлар бор. Бу сизнингча ўйинга қай даражада таъсир ўтказади?
— Тўғри айтиб ўтдингиз. Бундан ташқари 22 нафар футболчи билан келганмиз. Ўйлайманки, улар эртага яхши футбол кўрсатиб уларнинг ўрнини билдирмасликка ҳаракат қилишади деган умиддамиз.

— Қатар терма жамоаси ЖЧ саралаш босқичидаги охирги учрашувини ўтказади. Жамоани Осиё Кубогида иштироки тутрибди. Янги режалари қанақа?
— Режаларимиз улкан. Ўйлайманки, улар амалга ошса Қатар Осиёнинг тўртинчи жамоасига айлана олади. Бизни олдинда жуда кучли терма жамоалар билан ўртоқлик учрашуви ташкил қиламиз. Ҳозирча фақат Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида ўйлаб турибмиз.

— Эронга қарши ўйнаш қийинроқми, ёки Ўзбекистонга қарши ўйнашми?
— Қайси жамоа билан ўйнашнинг фарқи йўқ. Биз ўйинимизни кўрсатишимиз керак.

— Ливан ва Эрон терма жамоалари учрашувига қандай изоҳ берган бўлардингиз?
— Бунга ҳеч қандй изоҳ билдирмоқчи эмасман.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:56, 17.06.2013.
Ўқилди: 9383 марта.
Фикрлар: 37 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.