"Барселона" "эл-класико"га тайёргарлик кўрмоқда.
Чемпионат тугашига тўрт тур қолганида Каталония жамоаси “Реал”дан 4 очко олдинда. Яъни, "қаймоқранглилар" мағлубиятга учраган тақдирда ҳам "Барса" чемпионлик тақдирини ўз қўлида сақлаб қолади.
“Кўк-анорранглилар” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жорий вазият ҳақида гапирди.
"Биз ҳар қандай ҳолатда ҳам етакчи бўлиб қоламизми? Ҳа, лекин футболчилардан сўрасангиз, улар ғалаба қозонишни исташларини айтишади.
Бу "эл-класико". Турнир жадвалида нима бўлишидан қатъий назар, биз ғалаба қозонишни истаймиз", - деди Флик матбуот анжуманида.













