Ривалдонинг айтишича, "Барселона" Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганидан кейин "Реал"га ютқазиб қўя олмайди.
Якшанба куни Ханси Флик жамоаси Ла Лаганинг 35-турида Мадрид клубини қабул қилади.
6 май куни “Барселона” Чемпионлар лигаси ярим финали жавоб ўйинида “Интер”га имкониятни бой бериб (3:4) турнирдаги иштирокини якунлади.
"Келажак ҳақида ўйлашдан олдин, биз ҳозирги кунга эътибор қаратишимиз керак. Якшанба кунги "Реал"га қарши ўйин тикланиш учун ажойиб имкониятдир.
Биз рухсат бера олмайдиган ягона нарса - Чемпионлар лигасидан чиқиб кетиш ва кейин ўз уйида мадридликларга ютқазиш", - деди "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси.













