"Реал Мадрид" бош мураббийи Карло Анчелотти Алонсонинг жорий мавсум якунланганидан сўнг "Байер" бош мураббийлигидан кетиши ҳақидаги қарорига изоҳ берди.
"У "Байер"ни тарк этаётгани ҳақида ўқидим. У ерда ажойиб иш қилди ва унинг учун барча эшиклар очиқ, чунки у дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири эканлигини исботлади", - деди Анчелотти.
Аввалроқ Хаби Алонсо Карло Анчелотти ўрнига "Реал" бош мураббийи бўлиши ҳақида хабар берилганди.













