Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Афғонистонда шахмат расман тақиқланди

Баҳо:
+ | -

Афғонистон ҳукумати мамлакатда шахмат спорт турини расман тақиқлади. “Толибон” бу ўйинни ман этиб, мамлакат шахмат федерациясини ёпишга қарор қилди. Бу ҳақда “Sports.ru” нашри хабар берди.

Унга кўра, мазкур фармонни Афғонистон амири шахсан имзолаган, ташаббус эса Эзгу ишларни тарғиб қилиш ва ёвузликнинг олдини олиш вазирлиги томонидан илгари сурилган.

9 май куни афғонистонлик шахматчилар мамлакатдаги Спорт ва жисмоний тарбия бўйича департаментга мурожаат қилиб, шахмат ўйнашга рухсат беришни, шунингдек, тўгараклар ва мусобақалар ташкил этиш учун молиявий ёрдам ажратишни сўрашди. Бироқ “Толибон” ҳокимияти томонидан тузилган департамент вакиллари бу спорт тури амир фармони билан “ҳаром” деб топилгани ва Афғонистон шахмат федерацияси фаолияти бутунлай тўхтатилганини маълум қилди.

Маълумот учун, Афғонистон шахмат федерацияси “Толибон” ҳокимиятга қайта келганидан кейин ҳам фаолият олиб бораётган эди. Федерация нафақат эркаклар, балки аёлларни ҳам ўқитиб келаётган, шунингдек, мамлакат бўйлаб турли мусобақалар ташкил этаётган эди.

Бугунги кунда дунёнинг аксарият давлатларида шахмат интеллектуал спорт тури сифатида эътироф этилган бўлса-да, “Толибон” бошқарувидаги Афғонистонда бу ўйин қийинчиликларга дуч келмоқда.

Таъкидлаш керакки, бу Афғонистонда шахмат илк бор тақиқланиши эмас. 1996–2001 йиллардаги аввалги “Толибон” бошқаруви даврида ҳам нафақат шахмат, балки бошқа кўнгилочар машғулотлар – мусиқа, телевидение ва интернет ҳам тақиқланганди. Ўша пайтда бу фаолиятлар диний мажбуриятлардан чалғитади ва қиморбозликни ривожлантиради, деб ҳисобланган.

Аввалроқ асли афғонистонлик бўлган UFC жангчиси Аҳмад Ҳасанзода жинсий зўравонликда айбланиб, қамоққа олингани ҳақида хабар тарқалган эди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:14, 11.05.2025.
Ўқилди: 896 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.