"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик "Реал"ни 4:3 ҳисобида мағлуб этганидан сўнг, матбуот анжуманида ўз жамоасини Испания чемпионати ғолиби деб ҳисоблаши ҳақидаги саволга тўхталди.
Ла Лига мавсуми тугашига 3 тур қолганида, "кўк-анорранглилар" иккинчи ўриндаги "Лос Бланкос"дан 7 очко олдинда.
"Мен бизни чемпион деб ҳисоблайманми? Йўқ. Бу футбол. Биз яхши ҳолатдамиз, аммо яна уч очко олишимиз керак.
Барча рақибларимиз бизни мағлуб этишни хоҳлайди", деди Флик журналистларга.













