"Реал" Карло Анчелотти қўл остида мавсумдаги мағлубиятлар бўйича антирекордни янгилади.
Мадридликлар бугун Ла Лиганинг 35-турида "Барселона"га (3:4) имкониятни бой бериб қўйди.
Бу "қаймоқранглилар"нинг жорий мавсумдаги 14-мағлубияти бўлди. Жамоа Чемпионлар Лигасида 6 марта, Ла Лигада 6 марта, Суперкубок ва Испания Кубогида 1 мартадан мағлуб бўлган.
Аввал Анчелотти даврида "Реал" бир мавсумда 12 мартадан ортиқ таслим бўлмаган.













