Кириш Регистрация
30/12 00:45 Милан 1-1 Рома
30/12 22:30 Комо 2-0 Лечче
31/12 00:45 Болонья 2-3 Верона
31/12 00:45 Ипсвич 2-0 Челси
31/12 00:45 Астон Вилла 2-2 Брайтон
31/12 01:00 Ман. Юнайтед 0-2 Ньюкасл

«Бунёдкор» ўртоқлик учрашувида «Олмалиқ»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2014 саралаш босқичидаги хал қилувчи ўйинлари сабаб, мамлакат чемпионатида юзага келган танаффусда клублар ўзаро ўртоқлик учрашувларида майдонга тушмоқдалар. Якшанба куни “Бунёдкор” футбол мактаби майдонида олий лиганинг икки вакили – “Бунёдкор” ва “Олмалиқ” ўзаро куч синашдилар.

Мамлакат бош жамоасига “Бунёдкор”дан етти футболчи жалб қилингани боис, майдон эгалари бу ўйинда ёш ва янги таклиф этилган ўйинчиларни ҳам синовдан ўтказиш имконига эга бўлдилар. Ўйинда ҳисоб очиш ҳам, асосан заҳирадан майдонга тушадиган Сардор Рашидовга насиб этди. Учрашувнинг 5-дақиқасида Марко Блажич ўнг қанотдан ҳужум уюштирди ва тўпни марказдаги шерикларига оширди. Бу комбинацияни Рашидов аниқ зарба билан ниҳоясига етказди – 1:0.

Ҳисобнинг тез очилиши меҳмонларни саросимага солмади. Зеро ташаббус мезбонлар томонида бўлса-да, “Олмалиқ” футболчилари тезкор қарши ҳужумлари орқали рақиб дарвозасига хавф солиб турдилар. 25-дақиқада ана шундай қарши ҳужумларнинг бири гол билан якунланиши мумкин эди. Бироқ мезбонларни мқуқаррар голдан дарвоза тўсини қутқарди. Бўлим тугашига 5 дақиқа қолганда меҳмонлар яна бир бор ҳисобни очиш имкониятига эга бўлдилар. Бироқ дарвозабон билан яккама-якка чиққан Зоҳир Примов мўлжалда адашди ва тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

Иккинчи бўлимда иккала жамоада ҳам бир қанча янги ўйинчилар майдонга тушди. Бунинг самараси дастлаб меҳмонларга наф берди. Айнан заҳирадан майдонга тушган Баҳром Йўлдошевнинг олисдан йўллаган зарбаси нафақат ҳимоячилар, балки дарвозабон Акбар Тўраев учун ҳам кутилмаган бўлди – 1:1.

“Бунёдкор”га яқинда таклиф этилган Анвар Бердиев илк учрашувидаёқ гол билан дебют қилиши мумкин эди. Иккинчи бўлим ўрталарида чап қанотдан оширилган тўпни у бир уринишдаёқ дарвоза тўрига жойлаб қўйганди, аммо ҳакамлар бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этишди.

Учрашувдаги ғалаба тўпи ҳам заҳирадан майдонга тушган футболчи ҳисобига ёзилди. 77-дақиқада ўнг қанотдан бошланган Раҳматуллаев-Тўраев-Мурзоев комбинацияси Камолиддиннинг аниқ зарбаси билан якун топди – 2:1.

«Бунёдкор»  – «Олмалиқ» 2:1 (1:0)
Голлар: Сардор Рашидов  5, Баҳром Йўлдошев 57, Камолиддин Мурзоев 77
Огоҳлантиришлар: Хайрулла Каримов 27, Олимжон Каримов 31, Жасур Ҳасанов 34, Жамол Отақулов 59, Артём Филипосян 77, Бобур Тўраев 90+2
«Бунёдкор»: 45.Акбар Тўраев, 3.Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 5.Дилшод Жўраев, 6.Анвар Ғофуров (с) 7.Марко Блажич (14.Алибобо Раҳматуллаев 46), 8.Жавлон Иброхимов, 9.Игорь Таран (17.Камолиддин Мурзоев), 11.Олександр Пишур (20.Анвар Бердиев 46), 13.Лутфулла Тўраев, 21.Сардор Рашидов (24.Баходир Пардаев 46), 23.Саҳоб Жўраев
«Олмалиқ»: 16.Умиджон Хонимқулов, 3.Азамат Исроилв, 5.Евгений Гоголь, 20.Дарко Станоевич (с), 13.Игорь Петкович, 6.Санжар Шоахмедов, 7.Достон Абдураҳмонов, 18.Самандар Шодмонов, 11.Зохир Примов, 17.Шахбоз Эркинов, 12.Шерали Жўраев
Захирадан тушгалар: 70.Роман Абдулов, 14.Исроил Эргашев, 9.Зафар Полвонов, 10.Мўйдин Мамазулунов, 15.Баҳром Йўлдошев, 4.Фаррух Нурлибоев, 2.Маъмур Абдуллаев, 8.Зафар Тўраев, 6.Элёр Мамасолиев
Бош ҳакам: Мурод Муҳамедов (Бекобод)
16 июнь. Тошкент. «Бунёдкор» стадиони. 53 томошабин

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 09:34, 18.06.2013.
Ўқилди: 3620 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.