Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Каррагер: "Арсенал" 1 йилдан кейин Артетани ҳайдаб юбориши мумкин"

Баҳо:
+ | -

Sky Sports эксперти Жейми Каррагернинг фикрича, Арсенал 12 ой ичида бош мураббий Микель Артетани ишдан бўшатиши мумкин.

"Арсенал" Премьер-лигада ҳам, Чемпионлар лигасида ҳам муваффақиятга яқин келганига қарамай, ўтган ҳафта навбатдаги совринсиз мавсумни якунлади.

"Артета юқори талабларни қўяди, аммо сўнгги ҳафталарда ўтказган ўйиндан кейинги интервьюлари ва матбуот анжуманларида мен унинг ҳиссиётларга берилиб кетишини ва баъзида мураббий эмас, балки фанатга ўхшаб кўринишини пайқадим.

У бу мавсумда қанча ўйинчини майдондан четлатгани ҳақида жуда баланд овозда гапирди. У қўлларини кўтариб, олтитасини айтди. Менимча, у ўзича улар қизил карточкалар ва жароҳатлар борасида қурбон бўлган деб ўйлайди.

Жорий мавсумда жароҳатлар бўлди, лекин ўтган мавсумда жароҳатлар билан ҳам омад кулиб боқди. Уларнинг сўнгги икки мавсумда "Манчестер Сити" билан рақобатлаши ажойиб бўлди, лекин кўп нарса ҳар ҳафта бир хил саккиз ёки тўққиз нафар футболчининг ўйнашига боғлиқ эди ва у ҳеч қачон уларни алмаштиришга мажбур бўлмади.

Мен Микель Артетанинг ашаддий мухлисиман. У ҳозиргача "Арсенал"ни юқори даражага олиб чиқа олди. Улар "Манчестер Сити"га рақиб бўлиш учун сакрашни амалга оширишди ва улар бу мавсумда "Ливерпуль" билан рақобатлаша оладиган жамоа бўлишда давом этишди.

Аммо бу мавсум уларнинг мавсуми бўлиши керак эди. Шубҳа йўқки, Артета кейинги мавсумда нимадир ютиш учун катта босим остида бўлади - катта нарса."

Агар улар буни қилмаса, "Арсенал" раҳбарияти катта дилеммага тушиб қолади, чунки улар мураббийни ўзгартиришни хоҳламайдилар, лекин кўпчилик "беш-олти йил кубоксиз" дейишади ва улар қайси мураббий кейинги қадамни қўйиши мумкинлигини кўриб чиқишади" - деди Каррагер.

Киритилди: 22:32, 12.05.2025.
Ўқилди: 1567 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.