Кириш Регистрация
23/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-2 Эспаньол
23/12 01:00 Фулхэм 1-0 Ноттингем Форест
23/12 21:00 Ас-Садд 4-2 Шабаб ал-Аҳли
23/12 23:15 Ал-Иттиҳод 1-0 Насаф

"Реал" испаниялик иқтидорли ҳимоячи учун курашда "Бавария", "Ливерпуль" ва "Челси"ни ортда қолдиришга аҳд қилди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби "Борнмут" марказий ҳимоячиси Дин Хёйсеннинг трансфери учун курашда ғалаба қозонмоқчи.

Бошқа кўплаб йирик клублар испанияликнинг Англиядаги ютуқларини кузатиб боришмоқда, аммо "Реал" умидли футболчи учун курашда ғалаба қозонишга бел боғлаган. Cadena SER хабарига кўра, "қироллик" клуби бошлиқлари яқинлашиб келаётган трансфер ойнасида 20 ёшли футболчини ўзига жалб эта олишларига ишончлари комил.

Transfermarkt портали Дин Хейсеннинг нархини 42 миллион еврога баҳолаган. Марказ ҳимоячисининг "гилослар" билан шартномасида товон пули 60 миллион еврони ташкил этади. Охирги миш-мишларга кўра, Испания терма жамоаси футболчисини сотиб олишга "Ливерпуль", "Бавария" ва "Челси" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Киритилди: 08:24, 13.05.2025.
Ўқилди: 1388 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.