Кириш Регистрация

Карло Анчелотти: «26-майдан бошлаб Бразилия терма жамоасини қабул қиламан — бу катта синов»

Баҳо:
+1 | -

Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасига бош мураббий сифатида тайинлангани ҳақида фикр билдирди. Италиялик мутахассис жорий мавсум якунлангандан сўнг мадридликлар клубини тарк этади.

«26-майдан бошлаб мен Бразилия терма жамоаси бош мураббийи бўламан. Бу мен учун катта синов, аммо ҳозирча мен ҳали ҳам “Реал” мураббийиман. Мен бу буюк сафаримнинг ушбу қисмини яхши тарзда якунлашни истайман.

Нега менинг кетишим расмийлашди? Чунки Бразилия футбол конфедерацияси бу ҳақда расмий баёнот берди. 26-майдан бошлаб мен ушбу терма жамоа мураббийи бўламан.

“Реал” расмий баёнотни хоҳлаган вақтда эълон қилади. Бу ерда ҳеч қандай муаммо йўқ. Улар қачон эълон қилишларини билмайман, лекин улар ўзлари муносиб деб ҳисоблаган вақтда буни амалга оширишади. Менинг бу борада қўшимча қиларли гапим йўқ», — деб Анчелоттининг сўзларини келтиради Madrid Universal.

Манба: championat.com
Киритилди: 17:12, 13.05.2025.
Ўқилди: 1617 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [13382]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3666]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3257]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2760]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2586]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2420]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2240]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2074]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1928]

"Барселона"да Мессидан кейин клубни қутқариб қолган уч киши номи айтилди [1735]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.