Бугун Осиёда ЖЧ-2014 ҳаракатининг энг муҳим босқичи - 4-раунд якунланади. 10-тур учрашувларини "В" гуруҳида Австралия ўз майдонида Ироқ терма жамоасини қабул қилиш билан бошлаб беради.
Айни пайтга келиб меҳмонларда ҳеч қандай имконият қолган эмас. Қатор дуранглардан сўнг бироз кечроқ "уйғонган" австралияликлар ҳисобида 10 очко мавжуд ва улар гуруҳнинг иккичи жамоаси бўлиб туришибди. Гуруҳдаги Уммон ва Иордания терма жамоаларида мос равишда 9 ва 7 очко мавжуд. Биринчи ўрин соҳиби Япония 17 очкоси билан саралашни муваффақиятли тугатганидан хабарингиз бор.
Ўйин Тошкент вақти билан соат 14:30да бошланади. "Спорт" телеканали учрашувни жонли трансляция қилади.
ЖЧ-2014 САРАЛАШ. ОСИЁ. 4-БОСҚИЧ. 10-ТУР. "В" ГУРУҲИ.
18.06.2013. Сидней. "ANZ Stadium". 14:30.
АВСТРАЛИЯ - ИРОҚ
Австралия: 1.Марк Шварцер, 8.Лукас Уилькшир, 2.Лукас Нейл (С), 6.Саша Огненовски, 17.Матт МакКей, 10.Робби Круз, 23.Марк Брешиано, 5.Марк Милиган, 11.Том Оар, 14.Бретт Холман, 4.Тим Кейхилл.
Захира: 3.Райан МакГован, 7.Арчи Томпсон, 9.Жой Кеннеди, 12.Митчел Лангерак, 13.Жейд Норс, 15.Майл Единак, 16.Жеймс Ҳолланд, 18.Евгени Галекович, 19.Роберт Корнсвейт, 20.Томас Рожик, 21.Дарио Видошич, 22.Иван Франжич.
Ироқ: 22.Нур Сабри (С), 2.Аҳмад Иброҳим, 3.Али Баҳжад, 4.Халдун Иброҳим, 6.Али Аднан, 8.Саиф Салмон, 11.Тариқ Ҳумам, 16.Каррар Жосим, 19.Дургам Исмоил, 21.Саад Абдул Амир, 23.Волид Салим.
Захира: 1.Жалол Ҳассан, 7.Ҳаммади Аҳмад, 9.Мустафо Карим, 13.Осама Али, 15.Ҳарди Сеяманд, 18.Амжед Радҳи, 20.Мутана Холид.
Ҳакамлар: Алиризо Фағоний, Ҳассан Камранифар, Ризо Сухандон, Саид Музаффари (барчаси - Эрон).