Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Превью. “Навбаҳор” – “ФарДУ”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги, гуруҳ босқичи, “Е” гуруҳининг 3-туридан ўрин олган баҳсни "Навбаҳор" ўз майдонида “ФарДУ” (Фарғона)га қарши ўтказади.

“Навбаҳор” мазкур жамоа билан илк маротаба ўйин ўтказаётгани боис, бўлажак рақиб ҳақида мухлисларни тўлиқроқ таништириш мақсадида, “ФарДУ” клуби тарихига тўхталишга қарор қилдик.

Фарғона давлат университетининг “ФарДУ” футбол жамоаси аслида собиқ иттифоқ даврида ташкил топган ва Фарғона вилояти биринчилиги ҳамда бошқа турли мусобақаларда иштирок этган.

Фарғона давлат университети ректори Баҳодиржон Шермуҳаммадов ташаббуси билан эса 2021 йилдан бошлаб, “ФарДУ”га катта эътибор қаратиш бошланди. Бундан асосий мақсад, университетда таҳсил олаётган талаба- ёшларни кенг миқёсда спортга жалб этиш, футбол спорт турининг оммавийлигини янада ошириш ҳамда назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлашга қаратилган эди.

Университет қошида ташкил этилган футбол клубига кўрсатилаётган улкан эътибор тез орада ўз самарасини берди, жамоа 2023 йилги мавсумда Фарғона вилоятининг иккинчи лигасида чемпионликни қўлга киритди.

Мазкур натижа “ФарДУ”га Биринчи лигага ўтиш турнирида қатнашиш ҳуқуқини тақдим этди ҳамда 2023 йил декабрь ойида Сурхондарё вилоятида ташкил этилган Биринчи лигага ўтиш турнирида “ФарДУ” 3-ўринни эгаллаб, 2024 йилги мавсумдан ЎзПФЛ байроғи остида ўтадиган Биринчи лигада иштирок этиш имкониятига эга бўлди.

“ФарДУ” 2024 йилги мавсумда Биринчи лиганинг Шарқий минтақасида 2-ўринни қўлга киритди. Ғарбий ва Шарқий минтақанинг 8 та энг кучли жамоалари иштирокида ташкил этилган мавсумнинг якуний финал босқичи ўйинларида 3-ўринни қўлга киритиб, дебют мавсумидаёқ Биринчи лиганинг бронза медалларига эга чиқди.

Жамоа жорий мавсумда Про лигада қатнашмоқда ва айни пайтда 5 та учрашувда 1 тадан ғалаба ҳамда дуранг, шунингдек, 3 та мағлубиятни қайд этган ҳолда, 4 очко жамлаб, 6 та жамоа орасида турнир жадвалининг 5-поғонасида бормоқда.

“ФарДУ”нинг мураббийлар штабида яқин ўтмишнинг таниқли футболчилари - Сергей Лебедев ва Абдусамад Дўрмоновлар фаолият олиб боришмоқда. Жамоа таркибида университет талаба-ёшлари билан бир қаторда Шукурали Пўлатов, Абдухолиқ Қурбонов, Риза Айвазов, Ибоджон Абелфазов, Санжар Зокиров, Достон Рашидов, Нозимжон Бобожонов каби тажрибали футболчилар ҳам ҳаракат қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “ФарДУ” учрашуви бугун Наманган шаҳар, Давлатобод туманидаги “Марказий” стадионида соат 19:15 да старт олади.

Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 12:22, 14.05.2025.
Ўқилди: 846 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.