Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Шацких: "Таклиф устида узоқ ўйланмадим, бу биз учун янги чақирув"

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, кеча “Андижон” клуби бош мураббийи сифатида Максим Шацкихни расман таништирди.

Бугундан жамоа янги мураббий қўли остига ўтди. Айтиш керакки, бу Шацких учун янги чақирув.

Максим Александрович “Андижон”нинг таклифини қабул қилиши, қандай услубни ёқтириши, Осиё Чемпионлар лигаси 2 мусобақаси учун режалари ҳақида клуб матбуот хизматига дастлабки фикрларини билдириб ўтди:

“Менга “Андижон” ФК раҳбариятидан таклиф келиб тушди. “Андижон”нинг инфратузилмасини билганим учун таклиф устида узоқ ўйланиб ўтирмадим. Айниқса,  ашаддий мухлислар клубни қай даражада қўллаб-қувватлашларидан хабардор бўлганим ҳам менга қўшимча далда бўлди. Ҳар учрашувда стадион мухлислар билан тўлишини биламан. Ахир, футбол аввало ишқибозлар учун ўйналади. Шу жиҳатни мен энг муҳими деб биламан.

Юқорида айтиб ўтганингиздек, ҳа, бу мен ва мураббийлар штабимиз аъзолари учун янги чорлов. Энди ўзимизга билдирилган ишонч ва масъулиятли вазифани бажариш учун астойдил ишлаймиз. Раҳбарият ва мухлисларни максимал натижаларга эришиш орқали мамнун қилишга ҳаракат  қиламиз. Аммо ўз тамойилларимиз ва ўйинга бўлган қарашларимизни жамоага сингдириш учун вақт керак бўлишини ҳам айтиб ўтмоқчиман. Шунда ўзимиз кўришни хоҳлаган манзара юзага келади. Якунда меҳнатимизнинг маҳсулини кўрамиз, албатта. Биз фақат ҳужумкор футбол кўрсатамиз. 

Ҳозирча ОЧЛ 2 мусобақаси учун режалар ҳақида гапиришга эрта. Чунки турнир сентябрь ойида бошланади. Ҳозирча эса асосий эътиборни чемпионат доирасидаги учрашувларга қаратамиз. Табиийки, ЧЛга ҳам айнан шу ўйинлар орқали етиб борамиз.

Иккита баҳсни стадионни ўзида томоша қилдим. Етарли маҳоратга эга ўйинчилар мавжуд. Албатта, ёзда трансфер ойнаси очилади ва таркибни кучайтириш йўлида ҳам қадам ташлашимиз тайин. Тўғри, дастлаб мавжуд имкониятларни чамалаймиз, таркибдаги ўйинчилар билан яқиндан танишиб чиқамиз. 1-даврани кўнгилдагидек якунлашга ҳаракат қилиш керак бўлади. Ўз-ўзидан нуфузли мусобақа учун таркибни шакллантириш масаласи юзага чиқади. Нега деганда, лиганинг нуфузи ва даражаси бутунлай бошқача. Шундан келиб чиқиб ёзги трансфер чоғида қайси чизиқларни кучайтиришимиз кераклигини ҳал этиб оламиз”, - дейди Максим Александрович, клуб матбоут хизматига.

Киритилди: 16:59, 14.05.2025.
Ўқилди: 1444 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.