Хави Симонс ёзда "Лейпциг"ни тарк этмоқчи.
Инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, 22 ёшли хавбек бу борада бир қарорга келган. Қайд этилишича, немис клуби футболчининг режаларидан хабардор.
"Бавария" ва АПЛнинг топ-клублари вазиятни кузатиб бормоқда. Аввалроқ, Симонс АПЛга кўчиб ўтиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Жорий мавсумда ярим ҳимоячи "Лейпциг" сафида барча мусобақаларда 32 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.













